- Қўмита ҳақида
- Қўмита янгиликлари
- Автомобиль йўллари қўмитасида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
- «Қамчиқ» давонида назорат қилиш пунктлари иш бошлади
- Ўзбекистон янгиликлари
- Президент муаммоли маҳаллада бўлиб, аҳолининг дардини эшитди
- Юнусобод туманини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
- ОАВ йўллар ҳақида
- «Ўзавтойўл» қўмитаси раиси: «ЙТҲлар йўлларнинг торлигидан эмас, ҳаракат нотўғри ташкил этилгани оқибатида юз бермоқда»
- «Қамчиқавтойўл» хайрия тариқасида қишлоқ мактабларига ўқув жиҳозлари тақдим этди
- Ишонч телефони
- Ягона телефон
- Интерактив xизматлар
- Ҳуқуқий база
- Қўмита мақомига доир ҳужжатлар
- Қўмита томонидан қабул қилинган ҳужжатлар
- Норматив — ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
- Асосий кўрсаткичлар
- Видеотека
- Галерея
- Ҳудудий бўлимлар
- Реквизитлар
- Фарғона вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Самарқанд вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Тошкент вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Андижон вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Қашқадарё вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси
- Бухоро вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Навоий вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Жиззах вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Хоразм вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Наманган вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
- Об-ҳаво 23-02-2021
- Тошкент
- +8
- Валюта курслари
- Календар
- Сўровнома
- Умумфойдаланув автомобил йўллари
- Манзил
- Тезкор ҳаволалар
- Foydali havolalar
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
- Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Автомобиль транспорти тўғрисида
Қўмита ҳақида
Қўмита янгиликлари
Автомобиль йўллари қўмитасида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
Автомобиль йўллари қўмитасида 2021 йил 13 феврал куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди.Йиғилишда Ўзбекистон . Батафсил.
«Қамчиқ» давонида назорат қилиш пунктлари иш бошлади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги «Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини . Батафсил.
Ўзбекистон янгиликлари
Президент муаммоли маҳаллада бўлиб, аҳолининг дардини эшитди
Президент Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни . Батафсил.
Юнусобод туманини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри . Батафсил.
ОАВ йўллар ҳақида
«Ўзавтойўл» қўмитаси раиси: «ЙТҲлар йўлларнинг торлигидан эмас, ҳаракат нотўғри ташкил этилгани оқибатида юз бермоқда»
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон ҳукумати ва Сенатидан . Батафсил.
«Қамчиқавтойўл» хайрия тариқасида қишлоқ мактабларига ўқув жиҳозлари тақдим этди
Бугунги кунда Президентимизнинг ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта . Батафсил.
Ишонч телефони
Душанба — Жума 9:00 — 17:00
Ягона телефон
Душанба — Жума 9:00 — 17:00
Интерактив xизматлар
Ҳуқуқий база
Қўмита мақомига доир ҳужжатлар
Қўмита томонидан қабул қилинган ҳужжатлар
Норматив — ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари
Асосий кўрсаткичлар
2020 йил якунига кўра Автомобиль йўллари кўмитасида Инвестиция дастури бўйича маълумотлар
2020 йил I- ярим йиллик якунига кўра Автомобиль йўллари кўмитасида Инвестиция дастури бўйича маълумотлар
Видеотека
Галерея
Ҳудудий бўлимлар
Реквизитлар
Фарғона вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Джўраев Обид Мусаевич
Қабул кунлари: Пайшанба, 10 00 — 12 00
Самарқанд вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Хасанов Қаҳрамон Қурбонович
Қабул кунлари: Сешанба-Жума, 9 00 — 12 00
Тошкент вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Бекмурзаев Джахангир Каримович
Қабул кунлари: Сешанба, 9 00 — 11 00
Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Суванов Зуфар Абдурасилович
Қабул кунлари: Шанба, 9 00 — 12 00
Андижон вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Қораев Тўлқинжон Аширалиевич в.в.б
Қабул кунлари: Шанба, 17 00 — 18 00
Қашқадарё вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси
Рахимов Бекмурод Қурбонович
Қабул кунлари: Шанба, 14 00 — 16 00
Бухоро вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Абдуллоев Шахрилло Муродиллоевич
Қабул кунлари: Чоршанба — Шанба, 9 00 — 12 00
Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Қиличев Жўра Бахтиёрович
Қабул кунлари: Сешанба ва Пайшанба 15 00 — 17 00
Навоий вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Камолов Эркин Шамсиддинович
Қабул кунлари: Душанба ва Жума 08 00 — 11 00
Жиззах вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
М.Ш.Султанов
Қабул кунлари: Душанба, 14 00 — 16 00
Жиззаҳ шаҳар 30100,
Пахтакор кўчаси, 10-уй
Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Гобенов Арсланбай Сарсенбаевич
Қабул кунлари: Душанба, 14:00 — 16:00
Хоразм вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Салаев Фахриддин Фарходович
Қабул кунлари: Чоршанба 15 00 — 17 00
Наманган вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси
Хамдамов Акрамжон Анасбекович
Қабул кунлари: Душанба 11 00 — 13 00
(0 378) 223 10 23
Об-ҳаво 23-02-2021
Тошкент
+8 
Валюта курслари
Марказий банк валюта курслари
1 EUR | = | 12773.52 |
1 RUB | = | 141.09 |
1 USD | = | 10549.65 |
Календар
Сўровнома
Умумфойдаланув автомобил йўллари
Манзил
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси 100000
Тошкент шаҳри
Мустақиллик шох кўчаси 68
Иш куни: Душанба-Жума
Иш вақти: 9:00-13:00 14:00-18:00
(+99871) 237-26-23
(+99871) 239-14-06
Тезкор ҳаволалар
- Қўмита ҳақида
- Алоқа
- Матбуот xизмати
- Савол-жавоблар
- Интерактив хизматлар
Foydali havolalar
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
- Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат палатаси
- Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
- Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет портали
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиши ишлари сифатини назорат қилиш Давлат Инспекцияси
Copyright © 2008 — 2021 Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
Сайт материалларини исталган шаклда такрор берганда ёки тарқатганда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси расмий сайтига гиперҳавола берилиши шарт! Сайтнинг сўнгги янгиланиш санаси 19 Феврал, 2021. Онлайн фойдаланувчилар сони та.
Ушбу саҳифада xатоликларни аниқласангиз, маъмуриятни xабардор қилиш учун матнни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Источник статьи: http://www.uzavtoyul.uz/cy/
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Автомобиль транспорти тўғрисида
. Мазкур Қонуннинг мақсади
Мазкур Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида транспорти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантиришдан иборатдир.
Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
- автомобиль транспорти — таркибига юридик ва жисмоний шахслар кирувчи, иқтисодиёт ва, аҳолининг йўловчилар, багаж ва юкларни, шу жумладан почтани (бундан кейин — йўловчилар, багаж ва юклар деб юритилади) автомобилда ташишга бўлган эҳтиёжларини таъминловчи ишлаб чиқ мажмуи;
- автотранспорт воситалари — йўловчилар, багаж, юклар ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;
- ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчи¬лар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга мах¬сус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
- мижоз (йўловчи, юк олувчи, юк жўнатувчи) — тузилган ташиш шартномасига мувофиқ ташувчининг хизматларидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс.
. Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида автомобиль транспорти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Шаҳар йўловчиларини ташиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонуни билан ҳам тартибга солинади.
Йўловчилар, багаж ва юклар ташиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг автомобиль транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.
. Автомобиль транспортининг мулк шакллари
Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспорти хусусий ва оммавий мулк асосида фаолият кўрсатиши мумкин. Автомобиль транспортининг барча мулкдорлари тенг ҳуқуқларга эгадирлар ва қонун ҳимоясидан фойдаланадилар.
. Автомобиль транспорти ерлари
Автомобиль транспорти фаолиятини таъминлаш учун ерлар ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий фойдаланишга берилади.
. Автотранспорт воситаларини таснифлаш
Автотранспорт воситалари йўловчилар автотранспорти, юк автотранспорти ва махсус автотранспорт воситаларига бўлинади.
Йўловчилар автотранспорти воситалари жумласига автобуслар, микроавтобуслар, енгил автомобиллар, йўловчилар ташиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар киради.
Юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар киради. Конструктив жиҳатларига ҳамда қай мақсадларда фойдаланилишига кўра юк автотранспорти воситалари умумий ва махсус транспорт воситаларига бўлинади.
Махсус автотранспорт воситалари жумласига турли махсус ишларни, кўпроқ нотранспорт ишларини бажаришга мўлжалланган автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ўт ўчириш автомобиллари, компрессор қурилмали автомобиллар, автокранлар, ҳамда чиқинди ташиш автомобиллари ва ҳоказолар) киради.
. Автомобилда ташиш турлари
Автомобилда ташишлар шаҳардаги, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро ташишга бўлинади.
Шаҳардаги ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасида амалга ошириладиган ташишлар киради.
Шаҳар атрофидаги ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасидан эллик километргача ташқарида амалга ошириладиган ташишлар киради.
Шаҳарлараро ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасидан эллик километрдан ошиқ масофада амалга ошириладиган ташишлар, шунингдек йўналиш масофасидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг икки ёки ундан ортиқ вилояти ҳудудида амалга ошириладиган ташишлар киради.
Халқаро ташишлар жумласига йўналиш масофасидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига ёки давлат чегараси ташқарисидан амалга ошириладиган ташишлар киради.
. Йўловчилар, багаж ва юкларни халқаро ташиш
Йўловчилар, багаж ва юкларни автомобилда халқаро ташишлар, шу жумладан транзит ташишлар халқаро ҳамда транзит алоқа учун очиқ автомобиль йўллари орқали Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
. Автомобиль транспорти фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш
Автомобиль транспорти фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш сертификатлаш, лицензиялаш, солиқ солиш, ижтимоий, аҳамиятга эга бўлган ташишлар учун тарифларни шакллантириш, ягона сиёсатини ўтказиш йўли билан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда амалга оширилади.
Автомобиль транспортининг давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси автомобиль транспортини бошқариш бўйича ваколат берган давлат органи томонидан, шунингдек давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ташувчиларнинг хўжалик фаолиятига аралашишга, шунингдек уларнинг эксплуатация хизмати ходимларини бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
. Автомобиль транспортини бошқарувчи давлат органининг асосий ваколатлари
Автомобиль транспортини бошқарувчи давлат органининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
- автомобилда ташишларни ташкил этиш ва такомиллаштиришга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
- автомобиль транспортини ривожлантириш миллий дастурлари концепциясини ишлаб чиқиш;
- республика ва, аҳолининг ташишларга бўлган давлат эҳтиёжлари истиқболини ишлаб чиқиш;
- автомобиль транспорти соҳасида ягона инвестиция, ил¬ ва ижтимоий сиёсатни шакллантириш ва юритиш;
- автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
- йўловчилар, багаж ва юклар ташишни лицензиялашни ташкил этиш ва такомиллаштириш;
- ташувчилар ва мижозларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя килиш;
- кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
- автомобиль транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;
- автомобиль транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Автомобиль транспортини бошқарувчи давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
. Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг асосий ваколатлари
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг автомобиль соҳасидаги асосий ваколатлари қуйидагилардир:
- автомобиль транспортини ривожлантириш комплекс минтақавий дастурларини ишлаб чиқишваамалга ошириш;
- автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга, барча ташувчиларнинг фаолияти учун тенг шароитлар яратишга кўмаклашиш;
- автомобиль транспортининг ва ижтимоий негизини мустаҳкамлашга кўмаклашиш.
Давлат ҳокимияти маҳаллий органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ автомобиль транспорти соҳасида бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
. Автотранспорт воситаларини стандартлаш, метрология жиҳатидан таъминлаш ва сертификатлаш
Автотранспорт воситалари хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, экология талабларига, шунингдек стандартлар ва техник шартларга, ва ёнғинга қарши нормаларга мувофиқлик сертификатига эга бўлиши лозим.
Автотранспорт воситаларини стандартлаш, метрология ва сертификатлаш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаш маркази ҳамда бошқа давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Сертификатлашдан ўтмаган ва белгиланган тартибда рўйҳатга олинмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
. Автомобилда ташишларни лицензиялаш
Автомобилда ташишлар ташувчилар томонидан махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширилади.
Автомобилда ташишлар учун лицензия бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
. Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи
Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи тегишли малакага эга бўлган ва тиббий текширувдан ўтган жисмоний шахсга берилади. Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи белгиланган намунадаги ҳужжат билан тасдиқланади.
Саломатлигига кўра автотранспорт воситасини бошқаришга яроқли ёки яроқсиз эканлиги мезони Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Автотранспорт воситаларини бошқаришга доир малака талаблари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
. Йўловчилар, багаж ва юклар ташиш шартномаси
Йўловчилар, багаж ва юклар ташиш шартлари ва томонларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи ташиш шартномаси асосида ташилади.
Йўловчилар, багаж ва юкларни ташиганлик учун ташиш шартномасида белгиланган ҳақ олинади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ автомобилда ташишларнинг айрим турлари учун давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан тартибга солувчи тарифлар белгиланиши мумкин. Тартибга солувчи тарифлар бўйича ташишлар муносабати билан ташувчиларнинг ҳаражатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ташувчиларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар берилган, шу жумладан бепул юриш ҳуқуқи берилган фуқароларнинг айрим тоифаларини ташиш билан боғлик ҳаражатлари давлат бюджети маб¬лағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
Автомобиль транспортида йўловчилар, багаж ва юкларни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти ва транспортнинг бошқа турлари билан ўзаро ҳамкорликда ташиш ягона транспорт ҳужжатидан ҳамда шундай ташишни ташкил этиш тартибидан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган пайтда юзага келадиган муносабатлар ташувчилар ўртасидаги битим билан тартибга солинади.
Аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатувчи автовокзаллар ва йўловчилар бекатлари кўриш ташувчилар, давлат бюджета маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
. Фавқулодда ҳолатларда автомобиль транспортининг иши
Фавкулодда ҳолатлар (зилзила, тошқин, ёнғин, эпидемия ва бошқа табиий офатлар) юзага келган тақдирда ташувчилар ва мижозлар ўртасидаги шартнома муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорига биноан табиий офатлар ёки уларнинг оқибатларини тугатиш даврида тўхтатиб турилиши мумкин.
Ташувчиларнинг фавқулодда ҳолатларда, шунингдек сафарбарлик ҳолатини, фуқаро мудофааси ва авария-қутқарув ишларига оид тадбирларни таъминлаш билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга доир ҳаражатлари давлат бюджетидан қопланади.
Ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- умумий фойдаланишдаги барча автомобиль йўллари, шунингдек идораларга қарашли умумий фойдаланиш учун очиқ автомобиль йўллари орқали ўтиш;
- жўнатилаётган юк ўз сертификатига мувофиқ эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олиш;
- фуқаролар ҳаётига, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи, экология ва санитария нормалари бузилишига ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга сабаб бўлувчи ҳолатларда ташишдан воз кечиш.
Ташувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Мижозга хизмат кўрсатиш чоғида ташувчи:
- ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши;
- сертификатга эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рўйҳатга олинган ишга яроқли транспорт воситаларидан фойдаланиши;
- ташиш шартномаси шартларига риоя қилиши;
- йўловчилар, багаж ва юклар ташишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиши;
- йўловчи, багаж ёки юкни тайинланган жойига ташиш шартномасида белгиланган муддатда элтиб қўйиши. Агар элтиб қўйиш муддати ташиш шартномасида белгиланмаган ва назарда тутилмаган бўлса, элтиб қўйиш оқилона муддатларда амалга оширилиши лозим;
- йўловчининг хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг зарур қулайликлари ва шартларини таъминлаши;
- багаж ва юкларнинг ташишга қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб олувчига берилгунга қадар сақланишини таъминлаши;
- йўл ҳаракати хавфсизлиги ва атроф муҳитни мухофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаши;
- ташувчи ташишни давом эттиришдан бош тортган тақдирда мижоз кўрган зарарни қоплаши;
- автомобилда ташишлар бўйича белгиланган тартибга мувофиқ ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш ишларини юритиши;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.
Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- ташувчи тўғрисида зарур бўлган ахборотни олиш;
- ташувчини эркин танлаш ва ташиш учун шартнома тузиш;
- қоидаларда ёки ташиш шартномасида белгиланган тарзда томонидан ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилишидан баҳраманд бўлиш;
- ташиш туфайли етказилган зиённи ва маънавий зарарни қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлаттириш ва қоплаттириш;
- ташиш шартномасида кўрсатиб ўтилган шартлар ташувчи томонидан бузилган тақдирда хизматлар кўрсатилишидан воз кечиш;
- ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда ваколатли давлат органларига ёки судга мурожаат қилиш;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқаҳуқуқлардан фойдаланиш.
Йўловчилар ташиш чоғида йўловчи қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
- йўловчилар ташиш учун очиқ бўлган ҳар қандай йўналишга чипта сотиб олиш, чиптада белгиланган жойни эгаллаш;
- шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда етти ёшгача бўлган болаларни ўзи билан бепул олиб юриш;
- шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобусда беш ёшгача бўлган бир болани алоҳида жой берилмаган ҳолда бепул олиб юриш, беш ёшдан ўн ёшгача бўлган бола учун алоҳида жой берилган ҳолда чипта тўлиқ қийматининг 50 фоизини тўлаб чипта сотиб олиш ва ўн ёшгача бўлган икки ёки ундан ортиқ бола олиб юрилганда улардан бири бепул олиб юрилади, қолганлари учун — алоҳида жой берилган ҳолда чипта тўлиқ қийматининг 50 фоизини тўлаб чипта сотиб олинади;
- шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида йигирма килограммдан ошмайдиган оғирликдаги багажни, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда — белгиланган ўлчамлардаги багажнинг бир ўрнини ўзи билан бепул, кўрсатиб ўтилган нормалардагидан ортиқча багажни эса — ҳақ эвазига олиб юриш;
- ташиш бошланмасидан олдин чиптани топшириш ва унинг учун тўланган суммани қайтариб олиш. Тўланган сумманинг ташувчи томонидан қайтарилиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади;
- йўловчиларни ташувчи рейслар кечиккан ёки бекор қилинган тақдирда етказилган зиённи ва маънавий зарарни қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлаттириш ва қоплаттириш.
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида берилган имтиёзларни татбиқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
- ташиш шартномаси шартларига риоя қилиши;
- ташиш қоидаларида ўзига қўйилган талабларни бажариши;
- ташилаётган юкнинг ташиш шартномасига мувофиқлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни ташувчининг талабига биноан тақдим этиши;
- автотранспорт воситаларининг ташилиши лозим бўлган юк ёки багаж ёнига бемалол ва хавфсиз кириб бора олишини таъминлаши;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.
. Ташиш шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик
Ташиш шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаган ёки тегишли даражада бажармаган тақдирда, томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Томонларнинг қонунда белгилаб қўйилган жавобгарликнк чеклаш ёки бартараф этиш ҳакидаги битими ҳақиқий эмас.
. Юк ёки багаж йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган (бузилган) ҳолларда ташувчининг жавобгарлиги
Агар ташувчи юк ёки багажнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланишида (бузилишида) ўзининг айби йўқлигини исботлай олмаса, ташиш учун қабул қилиб олган юк ёки багаж йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки уларга шикаст етказилганлиги (бузилганлиги) учун жавобгар бўлади.
Юк ёки багажни ташиш вақтида етказилган зарар йўқотилган, кам чиққан ёки шикастланган (бузилган) юк ёки багаж қиймати, шунингдек ташувчи йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган (бузил¬ган) юк ёки багажни элтиб бериш учун мижоздан олган кира ҳақи қиймати миқдорида, агар бу кира ҳақи юк ёки багажнинг баҳосига кирмаса, ташувчи томонидан қопланади.
Мижоз ташувчидан юк йўқолгани, кам чиққанлиги ёки шикастлангани (бузилгани) туфайли етказилган бошқа зарарлар ҳам қопланишини талаб қилишга ҳақли.
. Ташувчининг юк ташиш учун автотранспорт воситасини бермаганлиги ёки ўз вақтида бермаганлиги учун жавобгарлиги
Ташувчи ташиш шартномасига мувофиқ юк ташиш учун автотранспорт воситасини бермаганлиги ёки ўз вақтида бермаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. Агар автотранспорт воситасини бермаганлик ёки ўз вақтида бермаганлик енгиб бўлмас куч, ҳарбий ҳаракатлар, муайян йўналишда юк ташиш тўхтатиб ёки чеклаб қўйилганлиги туфайли юз берган бўлса, ташувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликдан озод қилинади.
. Юк ташиш учун ташувчи томонидан берилган автотранспорт воситасидан фойдаланмаганлик учун мижознинг жавобгарлиги
Юк ташиш учун ташиш шартномасига мувофиқ берилган автотранспорт воситасидан фойдаланмаганлик учун мижоз қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Агар бу енгиб бўлмас куч, ҳарбий ҳаракатлар, муайян йўналишда юк ташиш тўхтатиб ёки чеклаб қўйилганлиги туфайли юз берган бўлса, мижоз қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликдан озод қилинади.
. Йўловчини жўнатиб юбориш кечиктирилгани учун ташувчининг жавобгарлиги
Йўловчиларни ташиш учун автотранспорт воситасини жўнатиш кечиктирилган ёки у белгиланган манзилга кечикиб келган тақдирда (шаҳар ва шаҳар атрофида ташишлар бундан мустасно), ташувчи, агар кечиктириш ёки кеч етиб бориш ташувчига боғлик бўлмаган ҳолатлар туфайли юз берганлигини исботлай олмаса, йўловчига жа¬рима тариқасида неустойка тулайди. Жарима миқдори ва уни тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Йўловчига жарима тўлаш ташувчини автотранспорт воситаси кечиктирилиши ёки кеч етиб бориши туфайли йўловчи кўрган зарарни унга тўлашдан озод этмайди.
Автотранспорт воситаси кечиктирилганлиги сабабли йўловчи унда жўнашдан воз кечган тақдирда, ташувчи йўловчига кира ҳақини ва у қилган бошқа ҳаражатларни қайтариши шарт.
. Йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига шикаст етказилганлиги учун ташувчининг жавобгарлиги
Ташувчи ташиш пайтида йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилганлиги учун, агар у шикаст жабрланувчининг қасди ёки енгиб бўлмас куч туфайли юз берганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади.
Йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига шикаст етказилганлиги учун ташувчининг жавобгарлиги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
. Мижознинг зарар етказганлик учун жавобгарлиги
Мижоз ўзининг айби билан бошқа шахсларга, ташувчининг ва бошқа шахсларнинг ташувчи жавобгар бўлган етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Юк жўнатувчи транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар нотўғрилиги, ноаниқлиги ёки тўлиқ эмаслиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган барча зарарлар учун ташувчи ва учинчи шахс олдида жавобгар бўлади.
. Йўловчилар, багаж ва юкларни суғурта қилиш
Йўловчилар халқаро ва шаҳарлараро автомобиль транспортидан фойдаланганда мажбурий шахсий суғурта қилинишлари шарт.
Мажбурий шахсий суғурталаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Йўловчилар ҳаётини, соғлиғини ихтиёрий суғурта қилиш, шунингдек багаж ва юкларни суғурта қилиш тегишли суғурта шартномалари асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
. Автомобиль транспортида хавфсизлик ва экология нормаларини таъминлаш
Ташувчи йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ҳаракат хавфсизлигини ҳамда атроф муҳит муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт. Автотранспорт корхоналари, автовокзаллар, автобекатларнинг транспорт воситалари ҳаракати ва юк ишлари амалга ошириладиган ҳудудлари ўта хавфли тегралар ҳисобланади. Ўта хавфли теграларда бўлиш ва унда ишларни амалга ошириш қоидалари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Заҳарловчи, портловчи, алангаланувчи, радиоактив, заҳарли ва бошқа хавфли юклар фақат бундай юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ташилиши лозим. Мижоз ва ташувчи уларнинг бехатар ташилиши, ортилиши ва тушириб олинишини таъминлашлари шарт. Хавфли юкларни қўриқлаш ва кузатиб бориш юкни жўнатувчилар ёки олувчилар томонидан бутун йўл давомида таъминланади.
Хавфли юклар рўйҳати ва уларни ташиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
. Низоларни ҳал қилиш
Ташувчи ва мижоз ўртасида юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.
. Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри.
1998 йил «29» август,
№
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонунини амалга киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг раиси Э. Халилов
Ташкент шаҳри,
1998 йил «29» август,
№
Источник статьи: http://parliament.gov.uz/uz/laws/adopted/95/3300/