- Hidoyat.uz
- “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи
- Bo’lim: Ўзбекистон янгиликлари
- Тошкентда “Маънавий ипак йўли” V халқаро анжуман ўтказилади
- Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши бепул эмланиши аниқ бўлди
- Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади
- Самарқандда ислом дини намояндалари меросини акс эттирувчи хиёбон ташкил этилади
- Фаолият сарҳисоби – янги марраларга асос
- Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди
- Комил Алламжонов “Azon.uz” сайтига қилинган босимни қоралади
- Президент журналистларга: «Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман»
- Муфтий ҳазратлари чегара ҳудудидаги жоме масжидга ташриф буюрдилар
- Уй бекалари ҳам “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин
- «2021 йилда 500 минг нафар ўқувчи ва 100 минг нафар талабани ички туризмга жалб қиламиз» – Шавкат Мирзиёев
- Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкин
- Муфтий ҳазратлари билан Ҳадис илми мактабида мулоқот бўлди
- “Қуръон мусобақаси”да ўтган 3 ҳафта ғолиблари кимлар бўлди?
- Islom.uz портали Навоий ҳазратларининг асари асосида танлов ўтказмоқда
- МАҚОЛАЛАР
- САВОЛИМ БОР
- Hidoyat.uz
- “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи
- Bo’lim: Ўзбекистон янгиликлари
- Тошкентда “Маънавий ипак йўли” V халқаро анжуман ўтказилади
- Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши бепул эмланиши аниқ бўлди
- Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади
- Самарқандда ислом дини намояндалари меросини акс эттирувчи хиёбон ташкил этилади
- Фаолият сарҳисоби – янги марраларга асос
- Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди
- Комил Алламжонов “Azon.uz” сайтига қилинган босимни қоралади
- Президент журналистларга: «Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман»
- Муфтий ҳазратлари чегара ҳудудидаги жоме масжидга ташриф буюрдилар
- Уй бекалари ҳам “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин
- «2021 йилда 500 минг нафар ўқувчи ва 100 минг нафар талабани ички туризмга жалб қиламиз» – Шавкат Мирзиёев
- Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкин
- Муфтий ҳазратлари билан Ҳадис илми мактабида мулоқот бўлди
- “Қуръон мусобақаси”да ўтган 3 ҳафта ғолиблари кимлар бўлди?
- Islom.uz портали Навоий ҳазратларининг асари асосида танлов ўтказмоқда
- МАҚОЛАЛАР
- САВОЛИМ БОР
Hidoyat.uz
“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи
Bo’lim: Ўзбекистон янгиликлари
Тошкентда “Маънавий ипак йўли” V халқаро анжуман ўтказилади
Чоп этилди Fevral 22, 2021 Тошкентда “Маънавий ипак йўли” V халқаро анжуман ўтказилади da fikr bildirishni o’chirish
Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши бепул эмланиши аниқ бўлди
Чоп этилди Fevral 17, 2021 Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши бепул эмланиши аниқ бўлди da fikr bildirishni o’chirish
Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади
Чоп этилди Fevral 15, 2021 Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади da fikr bildirishni o’chirish
Самарқандда ислом дини намояндалари меросини акс эттирувчи хиёбон ташкил этилади
Чоп этилди Fevral 10, 2021 Самарқандда ислом дини намояндалари меросини акс эттирувчи хиёбон ташкил этилади da fikr bildirishni o’chirish
Фаолият сарҳисоби – янги марраларга асос
Чоп этилди Fevral 8, 2021 Фаолият сарҳисоби – янги марраларга асос da fikr bildirishni o’chirish
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди
Чоп этилди Fevral 5, 2021 Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди da fikr bildirishni o’chirish
Комил Алламжонов “Azon.uz” сайтига қилинган босимни қоралади
Чоп этилди Fevral 5, 2021 Комил Алламжонов “Azon.uz” сайтига қилинган босимни қоралади da fikr bildirishni o’chirish
Президент журналистларга: «Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман»
Чоп этилди Fevral 4, 2021 Президент журналистларга: «Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман» da fikr bildirishni o’chirish
Муфтий ҳазратлари чегара ҳудудидаги жоме масжидга ташриф буюрдилар
Чоп этилди Fevral 4, 2021 Муфтий ҳазратлари чегара ҳудудидаги жоме масжидга ташриф буюрдилар da fikr bildirishni o’chirish
Уй бекалари ҳам “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин
Чоп этилди Fevral 2, 2021 Уй бекалари ҳам “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин da fikr bildirishni o’chirish
«2021 йилда 500 минг нафар ўқувчи ва 100 минг нафар талабани ички туризмга жалб қиламиз» – Шавкат Мирзиёев
Чоп этилди Yanvar 28, 2021 «2021 йилда 500 минг нафар ўқувчи ва 100 минг нафар талабани ички туризмга жалб қиламиз» – Шавкат Мирзиёев da fikr bildirishni o’chirish
Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкин
Чоп этилди Yanvar 26, 2021 Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкин da fikr bildirishni o’chirish
Муфтий ҳазратлари билан Ҳадис илми мактабида мулоқот бўлди
Чоп этилди Yanvar 24, 2021 Муфтий ҳазратлари билан Ҳадис илми мактабида мулоқот бўлди da fikr bildirishni o’chirish
“Қуръон мусобақаси”да ўтган 3 ҳафта ғолиблари кимлар бўлди?
Чоп этилди Yanvar 23, 2021 “Қуръон мусобақаси”да ўтган 3 ҳафта ғолиблари кимлар бўлди? da fikr bildirishni o’chirish
Islom.uz портали Навоий ҳазратларининг асари асосида танлов ўтказмоқда
Чоп этилди Yanvar 23, 2021 Islom.uz портали Навоий ҳазратларининг асари асосида танлов ўтказмоқда da fikr bildirishni o’chirish
МАҚОЛАЛАР
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) …
Дерларки, тавбадан гуноҳлар кетар, Дейдилар, кесилмас тавба қилган бош. Ҳар …
Умрни дейдилар ғоятда қисқа, Шу фоний ҳаётда кибр не учун? …
Гар ишга кечиксак, баҳона тайёр: “Йўллар тирбанд экан, кечиринг бир …
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга …
Жумай ибн Умайр Таймийдан: “Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан: – Қайси …
САВОЛИМ БОР
Жинларни инсонлар кўра олмайди. Чунки улар жуда латиф ва тезда ўзгара олиш қобилиятига эгадир. Киши билмаган ҳолида қайноқ сув сепиб юбориб, бавл қилиб ва ҳоказо ишлар билан уларга озор етказганида жинлар унга зарар бериш билан интиқом олади.
Жинлардан сақланишнинг йўли эҳтиёткорликдир. Улар кўпинча шомдан кейин, яъни қоронғи тушаётган маҳалда чиқишади, нажосат, ахлатхоналарда озиқланади.
Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар:
«Хуфтонда идишларнинг устини ёпиб, мешлар оғзини боғлаб, эшикларни тамбалаб ва болаларингизни (уйда) ушлаб ўтирингиз, чунки (шу вақтда) жинлар атрофга тарқалишади…» (Имом Бухорий ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закотни ўзаро туғилиш алоқаси бўлганлар, яъни, ота-онаси, бобо-момоси, ўғил-қизлари ва уларнинг фарзандлари, эр-хотинлик алоқалари бўлганлар, яъни, эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Шунингдек, ўзга дин вакиллари, нисоб миқдорича моли бўлган кишиларга ҳам закот берилмайди.
Ака-ука, опа-сингилларга келсак, ушбу саволга мўтабар фатво китобларимизда шундай жавоб берилган:
“وَالْأَفْضَلُ فِي الزَّكَاةِ وَالْفِطْرِ وَالنَّذْرِ الصَّرْفُ أَوَّلًا إلَى الْإِخْوَةِ وَالْأَخَوَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَعْمَامِ وَالْعَمَّاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى الْأَخْوَالِ وَالْخَالَاتِ ثُمَّ إلَى أَوْلَادِهِمْ ثُمَّ إلَى ذَوِي الْأَرْحَامِ ثُمَّ إلَى الْجِيرَانِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ حِرْفَتِهِ ثُمَّ إلَى أَهْلِ مِصْرِهِ أَوْ قَرْيَتِهِ”.
“Закот, фитр ва назрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг уларнинг фарзандлари. Кейин тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг юқоридагилардан бошқа қариндошлар. Улардан кейин навбат билан қўшнилар, ҳамкасблар, ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар” (Фатавои ҳиндийя).
“Баҳрур роиқ” китобида: “Қарзи бор кишига закот бериш фақирга закот беришдан кўра афзалдир”, дейилган.
Демак, агар ака-ука ёки опа-сингиллар закот бериш нисобига эга бўлишмаса закот бериш учун энг афзал кишилар ҳисобланар экан. Закот беришни яқин қариндошлардан бошланса, ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғи адо бўлади, ҳам қариндош-уруғлик ришталари мустаҳкамланади. Силаи раҳмга амал қилиш – Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлардан биридир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туянинг сийдиги Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳ алайҳимо наздларида нажосат ҳисобланади. Лекин Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимо наздларида даво учун уни ичиш жоиз.
Туянинг сийдигини нажосат деган мужтаҳидларимиз қуйидаги ҳадисни далил қилганлар:
اِسْتَنْزِهُوا مِنْ اَلْبَوْلِ فَإِنَّ عَامَّةَ عَذَابِ اَلْقَبْرِ مِنْهُ (رَوَاهُ اَلدَّارَقُطْنِيّ ُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
яъни: “Сийдикдан сақланинглар, чунки (бавлдан покланмаган киши учун) қабр азобининг кўпи ундандир” (Имом Дорақутний ривояти).
Туянинг сийдигини ичиш мумкин деган мужтаҳидларимиз эса машҳур Урайна қавми ҳақидаги ҳадисга суянадилар (Қиссанинг қисқача тафсилоти шуки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Урайна қавмидан бир қанча одамлар мусулмон бўлиш учун келди. Уларга Мадина ҳавоси тўғри келмай ранглари сарғайиб, қоринлари шишиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мадинадан ташқаридаги закотдан йиғилган туяларнинг сутлари ва сийдикларидан ичишни буюрдилар. Улар шундай қилишди. Тузалиб қолишгач, диндан қайтиб, туябоқарларни ўлдириб, туяларни ҳайдаб кетишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларни изидан одам жўнатиб, қўлга тушириб, қаттиқ жазоладилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилишган).
Мўтабар фиқҳий матнларда ҳам туя сийдиги нажосат экани айтилган ва уни одатий ҳолатда ичиш мумкин эмас. Бунинг устига мазҳабимизда ҳаром билан даволаниш жоиз эмас. “Захира” китобида эса ҳаром билан даволаниш жоиз бўлиши (яъни, гуноҳ бўлмаслиги) учун ўша моддада шифо борлиги ва бошқа даво йўқлиги маълум бўлиши кераклиги айтилган. Шифо бор йўқлиги тажриба билан аниқланади. Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Тўнғиз гўштидан бошқа даво топилмаган тақдирда ҳам у билан даволанмайди”, – дейдилар (“Раддул мухтор” ва “Хошияту раддул мухтор” китоби) .
“Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَقَالَا لَا بَأْسَ بِأَبْوَالِ الْإِبِلِ وَلَحْمِ الْفَرَسِ لِلتَّدَاوِي كَذَا فِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ
яъни: “Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар от гўшти ва туянинг бавлини даволаниш учун ишлатишни зарари йўқ, дейдилар. “Жомеъус сағир”да шундай келган”.
Демак, юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, соғлом кишилар туяни сутини ичиш билан кифояланиши керак. Улар асло туя бавлини ичишлари мумкин эмас. Агар бемор туя сути билан бирга унинг сийдигини ичса тузалиши маълум бўлса ва бошқа даво йўқлиги кўп тажрибалардан ўтган бўлса, туя бавлини ичиши жоиз бўлади. Бу икки мужтаҳид имомларимиз Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг сўзларига мувофиқ келади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозини таҳоратсиз ўқиб бўлмайди. Чунки, жаноза намозини ўқувчининг бадани, кийими ва жойи таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши шарт. Жаноза намозига улгуриш учун вақт жуда кам бўлганида таяммум қилиб жаноза намозига қўшилиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши ўнг қўли билан овқатланади, чунки ўнг қўл билан таомланиш суннатдир. Ўнг қўлни ўзи бажара олмайдиган ишларда эса масалан, нон ушатиш, гўшт майдалаш кабиларда ёрдам тариқасида чап қўлни ишлатиш мумкин. Аммо бир қўлда нон, иккинчисида қошиқ ушлаб овқатланиш суннатга хилофдир. Ўнг қўлда ейиш кераклиги ҳақида Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:“Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади”, (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
Демак, ўнг қўли соғлом бўла туриб, чап қўлни ўзида ёки ҳар иккала қўлда баробар овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига зид ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Источник статьи: http://hidoyat.uz/category/yangiliklar/uzbekiston
Hidoyat.uz
“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи
Bo’lim: Ўзбекистон янгиликлари
Тошкентда “Маънавий ипак йўли” V халқаро анжуман ўтказилади
Чоп этилди Fevral 22, 2021 Тошкентда “Маънавий ипак йўли” V халқаро анжуман ўтказилади da fikr bildirishni o’chirish
Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши бепул эмланиши аниқ бўлди
Чоп этилди Fevral 17, 2021 Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши бепул эмланиши аниқ бўлди da fikr bildirishni o’chirish
Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади
Чоп этилди Fevral 15, 2021 Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади da fikr bildirishni o’chirish
Самарқандда ислом дини намояндалари меросини акс эттирувчи хиёбон ташкил этилади
Чоп этилди Fevral 10, 2021 Самарқандда ислом дини намояндалари меросини акс эттирувчи хиёбон ташкил этилади da fikr bildirishni o’chirish
Фаолият сарҳисоби – янги марраларга асос
Чоп этилди Fevral 8, 2021 Фаолият сарҳисоби – янги марраларга асос da fikr bildirishni o’chirish
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди
Чоп этилди Fevral 5, 2021 Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди da fikr bildirishni o’chirish
Комил Алламжонов “Azon.uz” сайтига қилинган босимни қоралади
Чоп этилди Fevral 5, 2021 Комил Алламжонов “Azon.uz” сайтига қилинган босимни қоралади da fikr bildirishni o’chirish
Президент журналистларга: «Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман»
Чоп этилди Fevral 4, 2021 Президент журналистларга: «Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман» da fikr bildirishni o’chirish
Муфтий ҳазратлари чегара ҳудудидаги жоме масжидга ташриф буюрдилар
Чоп этилди Fevral 4, 2021 Муфтий ҳазратлари чегара ҳудудидаги жоме масжидга ташриф буюрдилар da fikr bildirishni o’chirish
Уй бекалари ҳам “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин
Чоп этилди Fevral 2, 2021 Уй бекалари ҳам “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланиши мумкин da fikr bildirishni o’chirish
«2021 йилда 500 минг нафар ўқувчи ва 100 минг нафар талабани ички туризмга жалб қиламиз» – Шавкат Мирзиёев
Чоп этилди Yanvar 28, 2021 «2021 йилда 500 минг нафар ўқувчи ва 100 минг нафар талабани ички туризмга жалб қиламиз» – Шавкат Мирзиёев da fikr bildirishni o’chirish
Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкин
Чоп этилди Yanvar 26, 2021 Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкин da fikr bildirishni o’chirish
Муфтий ҳазратлари билан Ҳадис илми мактабида мулоқот бўлди
Чоп этилди Yanvar 24, 2021 Муфтий ҳазратлари билан Ҳадис илми мактабида мулоқот бўлди da fikr bildirishni o’chirish
“Қуръон мусобақаси”да ўтган 3 ҳафта ғолиблари кимлар бўлди?
Чоп этилди Yanvar 23, 2021 “Қуръон мусобақаси”да ўтган 3 ҳафта ғолиблари кимлар бўлди? da fikr bildirishni o’chirish
Islom.uz портали Навоий ҳазратларининг асари асосида танлов ўтказмоқда
Чоп этилди Yanvar 23, 2021 Islom.uz портали Навоий ҳазратларининг асари асосида танлов ўтказмоқда da fikr bildirishni o’chirish
МАҚОЛАЛАР
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) …
Дерларки, тавбадан гуноҳлар кетар, Дейдилар, кесилмас тавба қилган бош. Ҳар …
Умрни дейдилар ғоятда қисқа, Шу фоний ҳаётда кибр не учун? …
Гар ишга кечиксак, баҳона тайёр: “Йўллар тирбанд экан, кечиринг бир …
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга …
Жумай ибн Умайр Таймийдан: “Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан: – Қайси …
САВОЛИМ БОР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга югуриб борилмайди, балки оҳиста ва виқор билан борилади. Чунки кўплаб ҳадиси шарифларда бундан қайтарилган. Жумладан:
عن أَبَي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “إِذَا أُقِيمَتْ الصَّلَاةُ فَلَا تَأْتُوهَا تَسْعَوْنَ وَأْتُوهَا تَمْشُونَ وَعَلَيْكُمُ السَّكِينَةُ فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمُّوا” (رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ).
яъни: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Намозга иқомат айтилганда унга югурманглар. Балки, унга босиқлик ва виқор билан юриб боринглар. Етишганингизни (имом билан бирга) ўқинг, етиша олмаганингизни эса (ўзингиз) якунлаб қўйинг” (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривояти).
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ “بَيْنَمَا نَحْنُ نُصَّلِي مَعَ النَّبِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ سَمِعَ جَلَبَةَ رِجَالٍ ، فَلَمَّا صَلَّى قَالَ: “مَا شَأْنُكُمْ؟” قَالُوا “اِسْتَعْجَلْنَا إِلَى الصَّلاَةِ” قَالَ: “فَلاَ تَفْعَلُوا إِذَا أَتَيْتُمُ الصَّلاَةَ فَعَلَيْكُمْ بِالسَّكِيْنَةِ فَمَا أَدْرَكْتُمْ فَصَلُّوا وَمَا فَاتَكُمْ فَأَتِمُوا” (رَوَاهُ البُخَارِي).
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг тапир-тупирини эшитиб қолдилар ва намозни ўқиб бўлиб:
«Сизга нима бўлди?» дедилар.
«Намозга шошилдик», дейишди.
«Ундай қилманглар. Қачон намозга келсангиз, босиқлик билан келинглар. Етишганингизни ўқиб, етиша олмаганингизни якунлаб қўйинг», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Демак, жамоат намозига кетаётган одам одоб ва виқор билан, шошмасдан масжид сари қадам босмоғи керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Уловга миниб намоз ўқиш ҳақида Мулла Али Қори шундай дейдилар: “Нафл намозларни шаҳар ташқариси (яъни, мусофир намозни қаср қиладиган ўринлар)да уловга минган ҳолда, қибладан бошқа томонга қараб ҳам имо ишора билан ўқиб кетиш мумкин. Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни Хайбар томонга юзланиб, уловлари устида намоз ўқиётганини кўрдим”, дейилади. Бошқа ривоятда “…Бу ишни (яъни, уловда намоз ўқишни) фарзларда қилмас эдилар”, деб келади. Фарздан олдинги ва кейинги суннатлар ҳам нафллар қаторида бўлади. Фақат Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бомдоднинг суннатини уловдан тушиб ўқийди, чунки у бошқаларига нисбатан таъкидланиб келган, деганлар.
Фарзларни, жумладан витрни ҳам уловда ўқиб бўлмайди. Фақат узр бўлсагина, уловдан тушса касали зиёда бўладиган бўлса, йиртқичдан ёки душмандан қўрқса ёки ер лой бўлиб, саждада юзи лойга ботиб кетадиган бўлсагина жоиз. Худди шундай, назр қилинган намозлар, бузиб қўйилган нафлнинг қазоси, жаноза намози, ерда тиловат қилинган сажда ояти уловга миниб адо этилмайди (“Фатҳи бабил иноя”).
Демак, фарз ва вожиб намозларни улов ва машиналарда ўтириб ўқиб бўлмайди. Нафл намозларни мусофирчиликда улов ва машиналарда ўтириб, қайси йўналишда кетаётган бўлса ҳам, ўқиса бўлади. Фақат уловни ёки машинани ҳайдаётган бўлмаслиги керак. Нафл намозларни муқимликда улов устида фақат қиблага қараб ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуйида хотиннинг зиммасидаги энг асосий мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз:
1. Аёл киши эрига итоаткор бўлиши.
Аёл киши гуноҳ бўлмаган барча ишда эрига итоат қилиши лозим. Аёлнинг эрига итоат қилиши нақадар буюк фазилат ва бахт эканлиги ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга жаннатнинг истаган эшигидан кир!”, дейилади” (Имом Табароний ривояти).
2. Аёл киши фақат эрининг розилиги билангина кўчага чиқиши.
Чунки, мантиқан ўйлаб қаралса ҳам, уй аёл кишининг фитрати ва табиатига мос бўлган фаолият майдони ҳисобланади. Эркак киши кўчадаги ишлар, пул топиш, рўзғор тебратиш учун масъул экан, ўз-ўзидан болаларни парваришлаш, уларни уй ичида едириб-ичириб ўтиришга, кийим-кечакларни ювиб, дазмоллашга вақти бўлмайди. Бу табиатан аёл кишининг фитрий вазифаларидандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда аёлларга хитобан: “Ўз уйларингизда қарор топингиз…!” деган (Аҳзоб сураси, 33-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Эрнинг хотини устидаги ҳаққи аёлнинг эр рухсатисиз уйдан чиқмаслигидир. Агар шундай қилса, (яъни, эр изнисиз кўчага чиқиб кетса) то тавба қилгунча ёки уйга қайтгунча Аллоҳ ундай аёлни лаънатлайди” (Имом Байҳақий ва Имом Таёлисий ривояти).
Албатта, бу зикр қилинган оят ва ҳадислар аёл кишининг умуман кўчага чиқиши мумкин эмаслигини англатмайди. Балки, бу – уйнинг ишларини зое қилган ҳолда бесабаб, эрига айтмасдан кўчага чиқиб кетавериш, саёқ юрадиган бўлиб қолиш каби салбий ҳолатларга тааллуқли. Аёл эрининг рухсати билан шариат кўрсатмасига мувофиқ кийинган ҳолда ўз эҳтиёжи учун кўчага чиқиши, ота-онасини кўриб келиши шариатимизда мумкин бўлган ишдир.
3. Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам устун қўйиши керак.
Чунки зиммасидаги эрининг ҳаққи жуда каттадир. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Аёл киши эри борида, унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол бўлмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
4. Эри тўшакка чақирганда, рад қилмаслиги.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қачон эр хотинини ҳожати учун чақирса, у гарчи тандир олдида турган бўлса ҳам дарҳол келсин” (Имом Термизий ва Имом Насаий ривояти).
Аввалги вақтларда тандир олдида нон ёпиб туриш энг нозик ва зарур ишлардан бўлган. Аёл киши нима бўлса ҳам ёпаётган нонини ташлаб кета олмаган. Аммо, шундай бўлса ҳам эри уни ўз ҳожатига чақирса, аёл киши эрининг чақириғига жавоб берсин, деб таъкидланмоқда. Демак, аёл киши эри хоҳлаган вақтда, шаръий узр бўлмаса, унинг эҳтиёжини қондириши керак. Шаръий узр дейилганда, фарз рўза тутган, ҳайз ёки нифос кўрган ҳолатлар кўзда тутилади.
5. Хотин киши Аллоҳ таоло эрига берган насибага рози бўлиши ва унга инжиқлик қилмаслиги керак.
Аёл киши эри топган ризққа шукр қилиб, қаноат қилиши, эрининг бу йўлдаги машаққатларини қадрлаши, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ундан ҳожатдан ортиғини талаб қилмаслиги даркор. Балки, эрини ҳам қаноатга ундаб, ҳаром йўллардан огоҳлантириши зарур. Ўтган солиҳ зотларнинг аёллари ўз эрларига шундай дер эканлар: “Ҳаром касбдан сақланинг! Биз очлик ва қийинчиликка чидаймиз, аммо дўзах оловига чидай олмаймиз”.
Афсуски, баъзи аёллар бошқа эрни ўз хотинига сарфлаган нарсаларини мисол қилиб, эрларидан худди шундай таъминот талаб қиладилар. Ҳолбуки, дунёвий соҳада инсон ўзидан юқоридагига эмас, ўзидан пастроқдагиларга қараши айни ҳикматдир. Ана шунда инсон ўзининг қанчалар кўп неъмат ичида эканлигини ҳис қилиб, шукр қилишни бошлайди. Шу маънода Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Зеро, шу иш (яъни ўзингиздан пастдагиларга қарашингиз) Аллоҳнинг сизларга берган неъматини камситмаслигингизга ундайди” (Имом Муслим ва Имом Ибн Можа ривояти).
6. Хотин гўзаллиги билан эрига фахрланмаслиги, эри хунук бўлса, ёмон кўрмаслиги, агар бой бўлса, эри олдида моли билан ғурурланмаслиги керак.
Балки эр томонини риоясини қилиши, уни ҳурмат ва қадрлаши лозим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг ҳури ийндан бўлган хотини “Аллоҳ ҳалок қилгур, унга озор берма! У сенинг олдингда вақтинчалик меҳмон бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, бизнинг олдимизга келади”, дейди” (Имом Термизий ривояти).
Хулоса қилиб айтганда, эр – оиланинг раҳбари. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, аҳиллик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади. Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса оиланинг бузилишига ва бошқа кўплаб нохушликларга сабаб бўлади. Ушбу ҳақиқатни ҳар бир мусулмон оиланинг аъзолари яхшилаб тушуниб олиши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳорат қилгани аниқ, лекин таҳорати бузилган ёки бузилмаганида шубҳа қилган киши таҳоратли ҳисобланади. Таҳоратсиз эканини аниқ билган, таҳорат қилганми йўқми иккиланган киши эса таҳоратсиз ҳисобланади. Таҳоратда шубҳа қилиш масаласи “аниқ нарса, шубҳа билан кетказилмайди”, деган фиқҳий қоидага асосланади.
Агар таҳорат қилиши давомида бирор аъзосини ювган-ювмаганида шубҳа қилса, бу умрида биринчи марта юз бераётган бўлса, ўша аъзони ювади. Агар таҳорат асносида бундай шубҳа кўп марта юз берган бўлса, бу шубҳага эътибор бермайди.
Таҳорат қилиб бўлгандан кейин бирор аъзони ювиб-ювмаганлигида шубҳа қилса, бунга эътибор қилмайди (манбалар:“Фатовои ҳиндия”, “Хулосатул фатово” китоблари).
Шуни эслатиб ўтиш жоизки, бу ерда “шубҳа”, дегани гумони бир томонга устун келмаган ҳолатдир. Гумон бир томонга устун келса, ғолиб гумонга амал қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. “Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир. Аҳли суннат вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини нақл ва муттасил иснод (оғизма-оғиз эшитиш) билан қабул қилиб олганлар.
Манбаларга қараганда Аҳли суннат вал жамоа атамасини дастлаб Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Оли Имрон сураси 106-оятини тафсир қилганда ишлатган бўлсаларда, бу атама исломнинг дастлабки даврларида машҳур бўлмаган. Балки ўзларини турли номлар билан атаган фирқалар кўпая бошлагач, Аҳли сунна вал жамоа атамаси юзага чиқди. Сунна ва жамоа аҳли ким дейилса, илмда пешво саҳобалар ва уларнинг йўлини тутган зотлар, дейилади. Имом Муслим Ибни Сирин раҳимаҳуллоҳдан ривоят қиладилар:
لم يكونوا يسألون عن الإسناد فلما وقعت الفتنة قالوا سموا لنا رجالكم فينظر إلى أهل السنة فيؤخذ حديثهم وينظر إلى أهل البدع فلا يؤخذ حديثهم
яъни: “Одамлар фитна (ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳунинг шаҳид қилиниши) рўй бергунича бир-биридан иснод (ҳадисларни кимдан эшитганини) сўрамас эдилар. Фитнадан кейин эса (ҳадис эшитган) кишиларингизни номларини айтингларчи, дейишарди. Қараларди, агар аҳли суннатдан бўлса ҳадиси олинарди, агар аҳли бидъатдан бўлса ҳадиси олинмасди”.
Аҳли сунна вал жамоани ташкил қилган саҳобалардан тобеъинлар илм ўргандилар, улардан эса мужтаҳид олимлар дин илмини қабул қилиб олдилар.
Иккинчи ҳижрий асрда баъзи илм аҳли муташобиҳ оятларнинг зоҳирига “ёпишиб”, Аллоҳ таолонинг исми сифатларини исботлашда муболаға қилиб, “тажсим” (Аллоҳ таолога жисм нисбат бериш)га ўтдилар. Бунинг муқобилида мўътазила фирқаси чиқиб, Аллоҳ таолони нолойиқ сифатлардан поклаймиз, деб муболаға қилдилар ва оят-ҳадисларда собит бўлган сифатларни йўққа чиқардилар. Ўша пайтда бўлган Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа аҳли суннат вакиллари (раҳимаҳумуллоҳ) уларга раддия билдирганлар. Ўзларидан аввалги саҳобийлар, тобеъинлар ва мужтаҳид уламоларнинг йўлини тутиб, муташобиҳ оятлар ҳақида: “Аллоҳ таолонинг сифатлари ояти карималарда қандай бўлса шундай имон келтирамиз, таъвилига киришмаймиз”, – дедилар. Мўътазила ва мушаббиҳаларнинг бидъатлари юзага чиқиб, уларнинг сўзлари тарқалгандан кейин бир қанча уламолар чиқиб Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодини каломий ҳужжатлар ва усулий далиллар билан қувватладилар. Бу шарафли вазифани Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий каби зотлар Аҳли суннанинг эътиқодини баён қилиш, шубҳаларни даф қилиш, нақлий ва ақлий далиллар келтириш билан чиройли адо этдилар.
Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий Аҳли суннатнинг ақоид бобида имоми эканлари ҳақида кўп уламолар таъкидлашган. Жумладан, Имом Ибн Ҳажар Ҳайтамий шундай дейдилар:
“المراد بالسنة ما عليه إماما أهل السنة والجماعة الشيخ أبو الحسن الأشعري وأبو منصور الماتريدي
яъни: “(Аҳли сунна сўзидаги) Суннатдан мақсад – аҳли сунна вал жамоа имомлари Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлдир” (“Аз завожир ан иқтирофил кабоир” китоби).
Машҳур муҳаддис олим Муртазо Зубайдий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“إذا أطلق أهل السنة والجماعة فالمراد بهم الأشاعرة والماتريدية”
яъни: “Агар ҳеч қандай қайдларсиз “Аҳли сунна вал жамоа” дейилса Ашъарийлар ва Мотуридийлар тушинилади” (“Итҳафу саадатил муттақин шарҳу иҳёи улумид дин” китоби).
Аллома Тошкуброзода айтадилар:
“ثم اعلم أن رئيس أهل السنة والجماعة في علم الكلام – يعني العقائد – رجلان، أحدهما حنفي والآخر شافعي، أما الحنفي فهو أبو منصور محمد بن محمود الماتريدي، إمام الهدى… وأما الآخر الشافعي فهو شيخ السنة ورئيس الجماعة إمام المتكلمين وناصر سنة سيد المرسلين والذاب عن الدين والساعي في حفظ عقائد المسلمين، أبو الحسن الأشعري البصري
яъни: “Маълум бўлсинки, Аҳли сунна вал жамоанинг калом илми (яъни, ақоид)даги раислари икки кишидир: Бирлари ҳанафий, бошқалари шофеъий мазҳабида. Ҳанафийлари Абу Мансур Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий бўлиб, у зот “Имомул Ҳуда” – “Ҳидоят имоми” деган ном қозонган. Шофеъийлари “Суннат шайхи”, “Жамоат раиси”, “Мутакаллимлар имоми”, “Пайғамбарлар саййиди суннатларига ёрдам берувчи”, “Дин ҳимоячиси”, “Мусулмонлар ақидасини сақлашга ҳаракат қилувчи” Абул Ҳасан Ашъарий Басрийдир” (“Мифтаҳус саода” китоби).
Имом Муҳаммад Зоҳид Кавсарий айтадилар:
“فالأشعري والماتريدي هما إماما أهل السنة والجماعة في مشارق الأرض ومغاربها، لهم كتب لا تحصى، وغالب ما وقع بين هذين الإمامين من الخلاف من قبيل الخلاف اللفظي
яъни: “Имом Ашъарий ва Имом Мотуридий — машриқу ва мағрибда Аҳли сунна вал жамоа имомларидир. Уларнинг кўп сонли китоблари бор. Улар ўртасидаги аксарият ихтилофлар лафзийдир”.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бизга турли фирқалар кўпайган пайтда мусулмонларнинг катта жамоасини лозим тутишни таъкидлаб, шундай дейдилар:
“فَإِذَا رَأَيْتُمُ اخْتِلَافًا فَعَلَيْكُمْ بِالسَّوَادِ الْأَعْظَمِ”
яъни: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта қора (жамоа)ни лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Демак, ҳозирги кунгача ҳам ва ҳозирги кунда ҳам катта жамоат – Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийларнинг ақидада тутган йўллари ҳамда фиқҳда тўрт мўътабар мазҳаб (Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий)ларга мувофиқ келади. Мана шулар Аҳли сунна вал жамоани ташкил этади. Аҳли сунна вал жамоа ичида булардан бошқа эътиқодий ва фиқҳий мазҳаблар мавжуд эмас. Тавфиқ Аллоҳдандир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Источник статьи: http://hidoyat.uz/category/yangiliklar/uzbekiston